Мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси (CHP) етакчиси Ўзғур Ўзел партиянинг навбатдан ташқари қурултойида мухолифат томонидан навбатдан ташқари сайловда президентликка номзод сифатида кўрсатилган Экрем Имамўғлунинг ҳибсга олинишига қарши намойишлар уюштиришда давом этишини маълум қилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби ҳисобланган Экрем Имомўғлу 19 март куни коррупсия ва жиноий ташкилотга раҳбарлик қилишда гумонланиб қўлга олинган эди. 23 март куни эрталаб суд Имомўғлуни ҳибсга олиш тоғрисида қарор чиқарди. Шу куни Жумҳурият халқ партияси Имомўғлуни Туркия президентлигига номзод сифатида кўрсатди.
Имомўғлунинг ҳибсга олиниши Туркияда 2013 йилдан бери энг катта норозилик тўлқинини келтириб чиқарди. Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, намойишлар чоғида 2000 га яқин одам қўлга олинган.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .
"Биз фуқаролик тўғрисидаги қонунни яна ўзгартирамиз: 3 йиллик ‘турбо-фуқароликъ энди бўлмайди. Янги тартиб бўйича фақат 5 йил яшагандан сўнг фуқаролик берилади," – деди сиёсатчи.