Ромитандаги қишлоқ поликлиникасида фоҳишахона ташкил қилингани аниқланди

Ромитандаги қишлоқ поликлиникасида фоҳишахона ташкил қилингани аниқланди

Миришкор маҳалласида яшовчи 58 ёшли Н.Ф. исмли эркак ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Мусича” оилавий шифокорлик пункти (ОШП)да жорий йилнинг 11 май куни тунги соат 01:00 ларда фуқаролар Б.Ч. исмли эркакнинг О.Ш. исмли аёл билан жинсий алоқада бўлиши учун 90 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, алоҳида хонада шароит яратиб берган.
Бу фаолиятдан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Н.Ф.га нисбатан жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!