Рождество арафасида терактлар уюштиришда гумон қилинган доғистонлик эркак Венада ўз жонига қасд қилди. У Россияга жўнатилишидан бир неча соат олдин ўзини осган
Терроризмда гумон қилинган 40 ёшли Доғистонлик фуқаро Россияга депортация қилинишидан бир неча соат олдин Венадаги полиция марказида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, эркак ошхона сочиқ ва туфли боғичидан фойдаланиб ўзини осган. Ушбу қарорнинг сабаблари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас: йигит 11 июль куни эрталаб соат олтида уйига юборилиши керак эди.
Bild нашрининг ёзишича, доғистонлик фуқаро Кёльн собори, шунингдек, Венадаги Авлиё Стефан соборида теракт уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган. Тергов маълумотларига кўра, унинг шериклари эр-хотин ва асли тожикистонлик немис бўлган. Ҳужумлар Рождество ва Янги йил арафасида амалга оширилиши режалаштирилган эди, бироқ ҳужумчилар бир неча кун олдин Австрия ва Германияда қўлга олинган.
Маълумки, россиялик Афғонистондаги "Толибон" билан рақобатлашувчи "Исломий давлат" бўлими бўлган "Хуросон вилояти" аъзоси бўлган. Айнан шу гуруҳ жорий йилнинг март ойида "Крокус Сити Холл"да содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди.
23 декабрь куни Bild нашри Австрия, Германия ва Испания хавфсизлик органларига янги йил ва Рождество байрамларида исломий террорчилар гуруҳи бир нечта терактлар тайёрлаётгани ҳақида маълумот олгани ҳақида хабар берди. Бунга Кёльн, Вена ва Мадриддаги Рождество маросимлари пайтида черковларга ҳужум қилиш хавфи ҳақидаги хабарлар киради. Бироқ, 2 январь куни Германия полицияси Кёльн соборида теракт тайёрлашда гумон қилиниб, қўлга олинган беш нафардан учтасини қўйиб юборгани маълум бўлди. Бешинчи маҳбус ким эканлиги номаълум.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.