Роҳинжалар яшайдиган лагерларни сув босди

Роҳинжалар яшайдиган лагерларни сув босди

Бангладешнинг Кокс-Базар шаҳрида Мьянмадан қочиб келган 900 мингдан зиёд мусулмон роҳинжа яшайди. Бу ерда охирги бир ҳафтада кузатилган ёғингарчиликлар оқибатида қочқинлар лагерларини сув босди.

Тошқиндан ташқари кўчкилар ҳам кузатилди. Қочқинларнинг бамбук ва брезентдан тикланган чодирлари бузилиб кетган. Тошқин оқибатида олти қочқин ҳалок бўлди, улардан уч нафари болалар эди. Йигирма минг роҳинжа бошқа жойга кўчишига тўғри келди.

Роҳинжалар Бангладешга Мьянмадаги зулмдан қочиб келган. Улар ватанида мунтазам равишда Мьянма армияси ва радикал буддавийларнинг камситишига дучор бўлган, қишлоқлари ёқилган, кўплаб роҳинжа ўлдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!