Renault гуруҳининг Россиядаги активлари давлат мулкига айланади
Renault гуруҳининг Россиядаги активлари давлат ва Москва ҳукумати мулкига айланмоқда, деб хабар қилди Саноат ва савдо вазирлиги ўз Телеграм-каналида.
“Имзоланган шартномалар Renault Russia акцияларини Москва шаҳри ихтиёрига ҳамда Renaultга тегишли бўлган АвтоВАЗ акцияларини - Россия саноат ва савдо вазирлигига бўйсунувчи ФГУП НАМИга ўтказишни назарда тутади”, — дейилади хабарда.
Шундай қилиб, активлардаги улушлар қуйидагича тақсимланади:
Renault Russia ЁАЖнинг 100% акциялари Москва ҳукуматига ўтади;
- АвтоВАЗ автомобиль концернининг 67,69% акциялари Россия Федерацияси мулкига айланади (ФГУП НАМИ);
- АвтоВАЗнинг қолган акциялари "Ростех" ихтиёрида қолади.
- АвтоВАЗ Россияда Renault автомобилларига хизмат кўрсатишни амалга оширади, шунингдек, ўз заводларида бутун Lada русумли ассортиментини ишлаб чиқаришни давом этади.
Саноат ва савдо вазирлиги маълум қилишига кўра, Renault келгуси 6 йил ичида АвтоВАЗдаги ўз улушини қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Француз автомобиль ишлаб чиқарувчиси АвтоВАЗга эгалик қилувчи "Ростех" билан қўшма корхонанинг деярли 68% акцияларига эгалик қилган. Renault 23 март куни Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатганини эълон қилган эди.
АвтоВАЗ икки марка - Lada ва Renault учун тўлиқ тциклли автомобиллар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаради. Заводлар Тольятти ва Ижевскда жойлашган. Бугунги кунда Lada бренди бешта моделлар оиласидан иборат автомобиллар ишлаб чиқармоқда: Vesta, Xray, Largus, Granta ва Niva.