Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, «Реал Мадрид» – «Пачука» ўйинидан бир неча соат олдин ўйингоҳ атрофи «Мадрид» мухлислари билан тўлди. Уларнинг кўпчилиги Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе ва Криштиану Роналду либосларини кийиб олишган эди.
«Роналду билан ажойиб хотираларимиз бор. У бизга жуда кўп завқли онларни тақдим этган. Биз Атлантада яшаймиз. Ўйиндан завқ олиш учун келдик. Оиламиз билан «Реал»га мухлислик қиламиз», – деди Атлантада яшовчи «Реал» мухлиси.
«Фарзандам болалигидан Роналдуни ёқтиради. У Криштиануни «Реал Мадрид»даги фаолиятидан бери кузатиб келади. Мен ҳам у каби «Реал» мухлисман», – деди 7 рақамли Роналдунинг либосини кийган ота-бола.
Учрашувга яқин вақт қолганида энг арзон чипта нархи 92 доллардан сотилаётган эди. Ўйингоҳ атрофида оз сонли «Пачука» мухлислари ҳам бор эди. Дастлабки турда Мексика клуби рақибга имкониятни бой берган бўлса, «Реал Мадрид» Саудия Арабистони клуби билан дуранг ўйнаган эди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.