"Реал Мадрид" "Манчестер Сити" юлдузи учун курашда етакчилик қилмоқда

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити" юлдузи учун курашда етакчилик қилмоқда

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва тез орада Испанияга ўтиши мумкин. Португалияликнинг "шаҳарликлар" билан шартномасида товон пули 50 миллион фунт стерлинг мавжуд бўлиб, бу футболчига Европа футболининг бошқа гигантларидан қизиқиш уйғотмоқда.

Daily Star хабарига кўра, айни дамда "Реал" Силва учун курашда пешқадамлик қилмоқда. "Барселона", "ПСЖ", "Арсенал" ва "Бавария" ҳам вазиятни кузатиб боришмоқда.

Бернарду Силва “Манчестер Сити”да 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. 29 ёшли ярим ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!