"Реал"га қарши ўйин олдидан "Ливерпуль" жуда жиддий йўқотишга учраши мумкин
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “Челси”га қарши Англия кубоги финал баҳсида жароҳат олди.
33-дақиқада мисрлик футболчини майдон марказида йиқитилди. Шундан сўнг форвард ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Диогу Жота майдонга тушди.
"Челси"га қарши ўйин Салоҳ учун 2021/22 йилги мавсумдаги 49-си бўлди. 29 ёшли футболчи жорий мавсумда 30 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).