Расул Кушербаев: "Умид қиламанки, "бош оғриқлар" бошқа мени безовта қилмайди"

Расул Кушербаев: "Умид қиламанки, "бош оғриқлар" бошқа мени безовта қилмайди"

Олдинроқ Бош прокуратура Расул Кушербаев билан боғлиқ вазиятни ўрганиб, якуний хулоса бергани ҳақида маълум қилгандик. Депутатнинг ўзи ҳам бу ҳақда фикр билдирди.

"Интернет тармоқларида мен билан боғлиқ гап - сўзлар Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилди. Бу жараёнга ўзим гувоҳ бўлиб, мамлакатимизда депутатлик дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўсини муҳофаза қилиш масаласига масъулият  билан  ёндашилаётганлигини  кузатиб  бордим. 

Энг муҳими, депутатларнинг Давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида халқ вакили сифатида ўз вазифасига онгли равишда виждонан ёндашиб, сайловчилар манфаати йўлида интилиши холис фаолият бўлиб, бу борада унга ҳеч қандай таъсир кўрсатилиши мумкин эмас. Бундай таъсирлар кескин қораланади. Бош прокуратура ва мазкур тизим бу борада депутатларни доимо қўллаб - қувватлашга тайёр эканлигини билдирмоқда.

Умид қиламанки, айтилаётган ва қилинаётган ишлар бирлиги йўлида ўзаро ҳамкорлик ва ишонч юқори руҳда давом этади, тушунарсиз “бош оғриқлар” бошқа безовта қилмайди.

Фурсатдан фойдаланиб, шахсан Бош прокуроримизнинг халқ вакиллари ва жамоатчилик фаолларини қўллаб-қувватлаш, ишчанлик обрўсини муҳофаза қилишдаги алоҳида ёндашувини  олқишлаб,  миннатдорлик  билдираман! 

Хуллас, мен билан ҳаммаси жойида".  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!