Бош прокуратура Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирханов Комил Алламжоновга суиқасд иши доирасида қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланиб, улар қидирувга берилганини маълум қилди.
"Ким ўзи бу икки шахс? Қаердан пайдо бўлди бу террорчилар? Хавфли жиноятчилар қайси йўл билан Ўзбекистон ҳудудига киришди? Бу масала аниқ ойдин айтилиши лозим" - деди Кушербаев.
Олдинроқ Чеченистон президенти Рамзан Қодиров суиқасдда «чечен қўли» борлигини инкор қилиб, ўз чиқишида Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига таҳдид қилган, уларга «қилмишлари» учун жавоб бериши ҳақида очиқчасига баёнот берганди.
"Ўзбекистондаги мансабдор шахсларга очиқча таҳдид қилиш бу — терроризм. Буни амалга оширмоқчи бўлган ёки гапириб чиққан шахслар ҳам жавоб бериши лозим.
Шундай таҳдидлар бўлаётган вақтда Ўзбекистон ҳукумати нега жим туриши керак? Қачонгача ўзини шовинистик қарашлари билан бизга очиқча таҳдид қиладиганларни индамай кузатиб ўтирамиз? Расмий шахс томонидан бўлаётган очиқ таҳдидга муносиб жавоб бериш вақти келмадими?
Жавоб шунчаки баёнот билан эмас, аниқ чоралар орқали бўлиши шарт ва зарур! Керак бўлса, етакчиси очиқча таҳдид қилаётган Грознийга авиақатновларни ҳам бекор қилиш, ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришида қатъий текшириш лозим" - дея қўшимча қилди собиқ депутат.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Кредит қарздорлигини бартараф этиш учун қарздорга муддат берилган, бартараф қилинмаган тақдирда, автомашина реализация қилиш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.
Кремл матбуот хизмати Россия ва Озарбайжон президентларининг суҳбати ҳақида хабар берди. Суҳбат Россия томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтди, деб ёзади “ТАСС”.
Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси томонидан Ғазо шимолида давом этаётган ҳалокатли қамал Байт Ханун, Байт Лаҳия ва Жабалиядаги фаластинликларни икки ярим ойдан кўпроқ вақт давомида асосий хизмат воситаларидан узиб қўйган.
Украина президенти Владимир Зеленский озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевга шу ҳафта бошида бортида 67 киши бўлган Россияга учаётган самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ижтимоий тармоқларда боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлган.
Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.
Асирга олинган биринчи Шимолий Корея аскари оғирлашган жароҳатлардан вафот этди. Бу 27-декабр, жума куни содир бўлди, деб ёзади Yonhap Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб.
Путин пайшанба кунги телемурожаати чоғида Украина орқали Словакия, Чехия ва Австрияга газ етказиб бериш бўйича келишувни узайтириш учун бу йил вақт қолмаганини айтди ва Киев бу ҳаракат билан...
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.