Фермер хўжаликлари “Агробанк” АТБ Чиноз филиали билан кредит шартномаси ва таъминотчи ташкилотларни ихтиёрий танлаш бўйича шартнома имзолаган. Бироқ “Агробанк” АТБ бош офисининг Агросаноат мажмуини кредитлаш бўлими томонидан фермер хўжаликлардан ушбу кредитларни ажратилишида маблағлардан эркин фойдаланишига ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлашида бир қатор сунъий ҳамда бюрократик тўсиқлар, хусусан фермер хўжаликларига ажратиладиган ушбу кредит маблағлари ҳисобидан минерал ўғит, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, техника хизмати ва техникаларга эҳтиёт қисимлар сотиб олишда Чиноз тумани ҳокимлигидан ушбу етказиб берувчи корхоналарни таъминотчилар рўйхатига қўшиш учун асоссиз равишда хат талаб қилиш ҳолати маълум бўлди.
Бундан ташқари, ўрганиш даври маълумотларига кўра, “Агробанк” АТБ Чиноз филиали маълумотларига асосан фермер хўжаликларига Ғалла-2024 йил ҳосилини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағининг ишлатилган қисми 4,6 млрд сўмни ташкил этиши аниқланди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабарига кўра, “Агробанк” АТБ товар ёки молия бозорида давлат реестрида “Фермер хўжаликларини кредитлаш хизмати” бўйича устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, “Агробанк” АТБ Тошкент вилоят бошқармасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни бузилиши аломатлари бўйича тегишли тартибда иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда чора қўлланилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.