Рақамли хариталарни яратиш борасида тажрибалар ўрганилмоқда
![Рақамли хариталарни яратиш борасида тажрибалар ўрганилмоқда Рақамли хариталарни яратиш борасида тажрибалар ўрганилмоқда](/photos/news/OUbwEp85MUJWNSq.jpeg)
Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Тупроқсифаттаҳлил” давлат унитар корхонаси ходимларидан иборат делегация аъзолари амалий ташриф билан Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб турибди.
Ушбу ташриф корхона ҳамда Жанубий Кореядаги Осиё озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик ташаббуси (АФАCИ), Қишлоқ тараққиёт бошқармаси (РДА) билан 2023-2026-йилларда “АФАCИ мамлакатларида қишлоқ озиқ-овқат тизимларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун Миллий тупроқ ахборот тизимини яратиш (Тупроқ 2-босқич)” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Лойиҳанинг асосий мақсади Миллий тупроқ маълумотлар тизимини яратиш асосида мамлакат озиқ-овқат тизимларини яхшилаш, тупроқни бошқариш стратегияларини оптималлаштириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашдан иборат.
Делегация аъзолари Туркиядаги "ЭСРИ" компаниясининг минтақавий офисида ташкил этилган 5 кунлик тренинг дастурида иштирок этиши режалаштирилган бўлиб, унда рақамли хариталарни ишлаб чиқиб, уларни яратиш борасида тажрибаларини ошириш ва мустаҳкамлаш кўзда тутилган.