«Монтеррей» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос янги жамоасида нега 93-рақамни танлагани ҳақида гапириб ўтди.
«93-дақиқа – менинг энг яхши лаҳзам эди. Бу рақам «Реал» ва бутун фаолиятимга бўлган ҳурмат тимсоли. Буни сизлар билан – Мексика, «Монтеррей» ва мухлисларимиз билан бўлишиш қандай ажойиб!» – дея келтиради DAZN Рамоснинг сўзларини.
Эслатиб ўтамиз, 2013/14 йилги Чемпионлар Лигаси финалидаги «Атлетико»га қарши ўйинда Серхио Рамос 90+3-дақиқада гол урган ва ҳисобни тенглаштирган. Ушбу гол «Реал»га ўйинни қўшимча бўлимларга ўтказиш имконини берган ва якунда «қироллик клуби» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, Серхио Рамос «Монтеррей»га эркин агент сифатида қўшилди. У ёзда «Севиля»ни тарк этганидан буён жамоасиз эди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...
Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.