Raiffeisen Bank International гуруҳи Россиядаги шўьба корхонаси Райффеисенбанкни Сбербанк билан Sberbank Europe активларига алмашиш имкониятини ўрганмоқда

Raiffeisen Bank International гуруҳи Россиядаги шўьба корхонаси Райффеисенбанкни Сбербанк билан Sberbank Europe активларига алмашиш имкониятини ўрганмоқда

Австриянинг Raiffeisen Bank International гуруҳи Россиядаги шўьба корхонаси Райффеисенбанкни Сбербанк билан Sberbank Europe активларига алмашиш имкониятини ўрганмоқда, дея хабар беради Der Standard.

Нашрнинг ёзишича, банк гуруҳи раҳбари Йоханн Стробл бошчилигидаги Raiffeisen менежерлари «Қизил қуш лойиҳаси» деб номланган режа ишлаб чиққан. У Россиядаги РБИ активларига эгалик ҳуқуқини Сбербанкга ўтказишни назарда тутади, Австрия компанияси эса Sberbank Europe активларини олади.

Ушбу битим «яширин бартер» сифатида тавсифланади. Уни амалга оширишнинг сабаблари - Европа Иттифоқининг санкциялари ва Россия ҳукумати томонидан валютани чет элда олиб чиқишга қўйган чекловлар туфайли Сбербанкнинг Европадаги активларини сотишдан тўғридан-тўғри даромад ололмаслиги, Raiffeisenннинг Россиядаги шўъба корхонасининг дивидендларидан фойдаланишига тўсқинлик қилишидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!