Қуйи Чирчиқда икки автобус тўқнашди, қурбон бор

Қуйи Чирчиқда икки автобус тўқнашди, қурбон бор

Бугун, 8 ноябрь куни соат 07:15 лар атрофида Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган “Азия Мебель” текстиль фабрикасига кетаётган, "Оққўрғон-Қуйи Чирчиқ-Янгийўл" йўналишида ҳаракатланаётган "Исузи" русумли автобус маҳаллий аҳолидан иборат ишчиларни Тошкент шаҳридаги корхоналардан бирига олиб кетаётган автобусни қувиб ўтмоқчи бўлганида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Жабрланган йўловчилар Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманлари марказий касалхоналарига жойлаштирилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг яқинларига хабар берилган. Йўловчиларнинг 1 нафари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!