АҚШда ўзининг қурол-яроғ ва ўқ-дорилар захирасини тўлдириш учун тахминан $1 млрд доллар қолди
![АҚШда ўзининг қурол-яроғ ва ўқ-дорилар захирасини тўлдириш учун тахминан $1 млрд доллар қолди АҚШда ўзининг қурол-яроғ ва ўқ-дорилар захирасини тўлдириш учун тахминан $1 млрд доллар қолди](/photos/news/x7LDAUa8VJPmj5d.jpeg)
Қўшма Штатларда ўзининг қурол-яроғ ва ўқ-дорилар захирасини тўлдириш учун тахминан 1 миллиард доллар маблағ қолди — Оқ уй бошқарув ва бюджет бошқармаси раҳбари Шаланда Янг
"Бюджет нуқтаи назаридан, бизда ўз қурол-яроғ захираларимизни тўлдириш учун 1 миллиард долларга яқин маблағ бор. Буларнинг барчаси сиёсий қарорга боғлиқ. Дунёдаги вазият оғирлашиб бораётганлиги учун ўзимизнинг жанговар тайёргарлигимизни хавф остига қўйишимиз керакми?", - деди Янг CBS телеканалидаги чиқишида.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ўзининг жанговар тайёргарлигини таъминлаш ва иттифоқдошларини, жумладан, Украинани қўллаб-қувватлаш ўртасида танлов қилмаслиги керак.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).