Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўтказилаётган 38-халқаро китоб кўргазмасида 300 метр узунликдаги Мусҳаф қўлёзмаси намойиш этилди.
The National нашрининг ёзишича, қўлёзма муаллифи, ҳиндистонлик рассом M Dileef экани айтилган. Муаллифнинг сўзларига кўра, Қуръони каримнинг тўлиқ кўчирилганидан кейинги қўлёзма шакли 1 километр узунликда бўлади.
Рассом Аллоҳнинг Каломини бутун дунёга ёйишни мақсад қилганини айтиб, ушбу қўлёзма Ҳиндистон, Туркия сингари мамлакатларда намойиш этилганини қайд этган. Эндиликда Европа бўйлаб кўргазмалар ташкил этиш режалаштирилган.
Шаржада ўтаётган китоб кўргазмаси жорий йилнинг 9 ноябрига қадар давом этади. Унда 2000 дан ортиқ дунё нашриётлари ўз китоблари билан иштирок этмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.