ҚҚС тўловчилар сони йил сайин ортиб бормоқда

ҚҚС тўловчилар сони йил сайин ортиб бормоқда

Давлат солиқ қўмитасининг хабар беришича, 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 162 мингдан ортиқ қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилар мавжуд.

3 йил ичида уларнинг сони икки баробар, 2016-йилдан буён эса деярли 20 баробар ошди.

Мутахассислар бу ўсишни, биринчи навбатда, солиқ юкини адолатли тақсимлаш ва камайтириш билан изоҳламоқда.

Эслатма:

ҚҚС ставкаси 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 20 фоиздан 15 фоизга туширилган эди.

Давлат раҳбари 22 август куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда 2023 йил 1 январдан ҚҚС ставкаси 12 фоизга туширилишини маълум қилинган эди.

Маълумот ўрнида:
2022 йилда 19,6 минг солиқ тўловчи ҚҚС тўлашга ўтди:

- уларнинг ярмидан кўпи - ихтиёрий равишда;

- солиқ мажбурияти вужудга келган пайтдан бошлаб 9,4 минг солиқ тўловчи автоматик тарзда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга олинди.

2022 йилда ҚҚС тўловчилар энг кўп рўйхатга олинган ТОП-5 та ҳудуд:

- Тошкент шаҳри - 5,3 минг;
- Тошкент вилояти - 1,9 минг;
- Самарқанд вилояти - 1,7 минг;
- Фарғона вилояти - 1,5 минг;
- Бухоро вилояти - 1,3 минг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!