Қозоғистоннинг айрим давлатлардаги элчилари ўзгарди

Қозоғистоннинг айрим давлатлардаги элчилари ўзгарди

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тизимида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди.

Давлат раҳбарининг фармони билан:

Мадияр Смадилули Менилбеков Қозоғистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Қозоғистон Республикасининг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили этиб тайинланди, у Қозоғистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилди;

Нажмедин Мухаметалиули Қозоғистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди, у Қозоғистон Республикасининг Уммон Султонлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилди;

Айдарбек Ануарбекули Туматов Қозоғистон Республикасининг Уммон Султонлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди, у Қозоғистон Республикасининг Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ва Қозоғистон Республикасининг Ироқ Республикаси, Фаластин Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимларидан озод этилди;

Қозоғистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шахрат Шакизатули Нуришев Қозоғистон Республикасининг Корея Халқ Демократик Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Берик Сақбайули Арин Қозоғистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Қозоғистон Республикасининг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги Доимий вакили, Қозоғистон Республикаси Баҳрайн Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимларидан озод этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!