Қозоғистоннинг Павлодар шаҳридан бўлган 30 ёшли эркак кредитга олган пулларини пляжда сочиб юборди, деб ёзмоқда Tengrinews.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа Павлодар сув-қутқарув станцияси яқинидаги пляжда содир бўлган. Эркак пляжга Иртишнинг чап соҳилидан паромда келган. Соҳилга келгач, шимининг чўнтагидан қоғоз пулларни олиб, дам олаётганларнинг оёқлари остига сочган. Уни маҳаллий хавфсизлик хизмати ходимлари кўриб қолган. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, эркак маст бўлган.
«Тахминларга кўра, эркак Иртишнинг чап қирғоғида шериклари билан дам олган ва қайсидир пайт улардан ажралиб, паром орқали пляжга келган. Одамларга пул сочиш пайтида ‘бу сизга’, ‘сизларни яхши кўраман’, дея бақирган. Унинг маст эканлигини кўриб биз унга ҳамма пулларини йиғишга ёрдам бердик. Дам олаётганлардан бири пакет берди. Уларнинг ҳаммасини тўплаб, эркакка бердик ва уни уйига олиб бордик», — деган қутқарувчилар.
Қўриқчининг сўзларига кўра, маст кишиларни уйларига олиб бориб қўйиш уларнинг вазифасига кирмайди. «Лекин бу истисно ҳолат бўлди. Агар уни пляжда қолдирганимизда уйига пулсиз қайтиши эҳтимоли катта эди. Эркак манзилини айтди, биз уни уй эшигигача ташлаб қўйдик. Умумий ҳисобда 300 тенге бўлган пулларни унинг хотинига бердик. Унинг айтишича, эри пулларни кредитга олган», — дейди қутқарувчилар. Эркакнинг ўзи эса нега бундай қилганини тушунтириб беролмаган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.