Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди.
Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси маълумотига кўра, суҳбат чоғида етакчилар минтақадаги долзарб воқеаларни, хусусан 8 апрель куни кечқурун эълон қилинган Эрон билан ўт очишни тўхтатиш келишувини муҳокама қилди.
Эрдоған сулҳ эълон қилинганидан мамнунлигини билдириб, сўнгги 40 кун бутун дунё учун жуда оғир ва мураккаб бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, юзага келган икки ҳафталик имконият ойнасидан самарали фойдаланиб, мустаҳкам тинчлик келишувига эришиш ва бу жараённи издан чиқаришга йўл қўймаслик муҳим.
Шунингдек, Эрдоған Туркия бундан буён ҳам можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини, бу борада дўст ва биродар давлатлар, аввало Покистон билан ҳамкорликни янада кучайтиришини қайд этди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2020 йилда ҳокимиятга келгач дарҳол Хитой элчисини чақириб, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини бошлашни таклиф қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод Умарали Раҳмоналиев ўйнаётган Озарбайжоннинг “Сабах” клуби футбол бўйича Европа Чемпионлар лигаси саралаш турнирининг уч босқичидан муваффақиятли ўтиб, плей-оффга етиб келди.
NOAA Эл-Нино интенсивлигини 1950 йилдан буён кузатиб келади. Янги ҳодиса тарихдаги энг кучли Эл-Нино даврлари билан рақобатлашиши, ҳатто улардан ҳам кучли бўлиши мумкин.
Шаҳрисабз шаҳрида «ИРОҚИ» халқаро каштачилик фестивалининг якуний маросими доирасида шаҳарнинг ҳунармандчилик соҳасидаги халқаро мақомига оид муҳим тадбир бўлиб ўтди.
Киевдаги перинатал марказ раҳбари Дмитрий Говсеевнинг айтишича, Украина аҳолисини табиий йўл билан тиклаш учун ҳар бир аёлга ўртача 8 нафардан бола тўғри келиши керак.
Бу ҳақда Европа Комиссияси Европа Парламенти депутати Фабио Де Масининг расмий сўровига жавоб қайтаргандан сўнг маълум бўлди, деб хабар тарқатди «Berliner Zeitung» газетаси.