Паркент ва Оҳангарон тоғларида замонавий туризм масканлари бунёд этилади

Паркент ва Оҳангарон тоғларида замонавий туризм масканлари бунёд этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 8 апрел куни Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилояти пойтахтга яқин жойлашгани учун бу ерда яшовчи аҳоли иш ўринлари, даромад ва турмуш шароити ҳам Тошкент шаҳри даражасига муносиб бўлишини кутишини таъкидлади. Шу боис, вилоят тадбиркорлик ва бизнес муҳитини яхшилаш, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида намуна бўлиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Сўнгги йилларда ҳудудда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2024-2025 йилларда вилоят учун 23 та қарор қабул қилиниб, улар доирасида бюджет, банк кредитлари ва хорижий инвестициялар ҳисобидан йирик ресурслар йўналтирилди. Шу даврда 14 та янги саноат зонаси ташкил этилди, 115 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди, 237 та янги экспортчи пайдо бўлди ва 300 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Ўтган бир йил ичида Паркент, Оҳангарон ва Олмалиқда электротехника, металлургия, фармацевтика, тўқимачилик, машинасозлик ва тоғ-кон соҳаларидаги йирик лойиҳалар ишга туширилди. Пойтахт экологиясига салбий таъсир кўрсатаётган 87 та корхона ва янги саноат лойиҳаларини Тошкент вилоятига кўчириш ишлари бошланди, ҳозиргача 15 дан ортиқ тўқимачилик корхонаси кўчиб келди ва 4700 нафар фуқаро ўз яшаш жойида ишли бўлди.

Умуман, 2025 йилда вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 7,1 фоизга, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4,2 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳаси 15,2 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 9,8 фоизга ўсди.

2026 йилда вилоят иқтисодиётини 9,1 фоизга, саноатни 8,8 фоизга, хизматларни 17,2 фоизга, қурилиш ишларини 15 фоизга ва қишлоқ хўжалигини 6,6 фоизга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун 6,2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш ва 2,8 миллиард доллар экспортни таъминлаш мўлжалланган.

Бундан буён туманлар салоҳиятини сунъий интеллект ёрдамида таҳлилдан ўтказиб, саноат, инвестиция ва экспорт бўйича янги имкониятларни аниқлаш зарурлиги қайд этилди. Бу ишлар самарасини янада ошириш учун вилоятда «Рақамли тараққиёт – сунъий интеллект маркази»ни очиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Вилоятда саноатни бошқариш бўйича янги тизим жорий этилаётгани, ҳокимнинг саноат масалалари бўйича ўринбосарига инвестиция ва экспортни кўпайтириш, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улушини ошириш бўйича аниқ самарадорлик кўрсаткичлари белгиланиши айтилди.

Жорий йилда 883 та маҳаллани камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, 84,7 минг аҳолини доимий ишга жойлаштириш, 37 минг норасмий иш ўрнини легаллаштириш ва 13,3 минг ишсиз фуқарони касбга ўқитиш вазифаси қўйилди.

Саноатдаги қўшимча ўсиш манбалари сифатида қатор янги лойиҳалар кўрсатиб ўтилди. Жумладан, Ангрен шаҳрида керамик ва керамогранит плитка ишлаб чиқариш, Янгийўл туманида «Тинчлик» кичик саноат зонаси, Паркент туманида «Parkent Pharm» эркин иқтисодий зонаси, Ўрта Чирчиқ туманида мебелчиликка ихтисослашган кластер, қўзиқорин етиштириш ва ширин маккажўхори ишлаб чиқариш, Янгийўлда туркиялик сармоядор иштирокида балиқчилик мажмуаси, Нурафшон шаҳрида тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилаётгани қайд этилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Қайд этилганидек, чорва ва парранда гўшти етиштириш ҳажми ҳануз пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун етарли эмас. Шу боис, Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш ва озуқа базасини кенгайтириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Бу ерда Қўйчилик ва эчкичилик илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиб, 50 минг бош наслли қўй ва эчки олиб келиш режалаштирилган. Оҳангарон ўрмон хўжалиги балансидаги ўрмон билан қопланмаган 60 минг гектар яйловни аукцион орқали ажратиш механизми жорий этилади.

Умуман, 2026 йилда 2,1 триллион сўмлик 78 та чорвачилик лойиҳаси амалга оширилиб, 496 та янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, 35 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий этиш, янги ерларни ўзлаштириш, боғ ва узумзорлар барпо қилиш режалаштирилган.

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича Оққўрғон ва Оҳангарон туманларида йилига 30 минг тонна парранда гўшти етиштириш қувватига эга, қиймати 45 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Қайд этилганидек, пиёз ва саримсоқдан гектарига олинаётган даромад ғалладан бир неча ўн баробар юқори. Шунинг учун Оҳангаронда ғалла майдонларини юқори даромадли экинларга босқичма-босқич ўтказиш таклифи маъқулланди.

Қисқа вақт ичида Бўстонлиқдаги «Амирсой» қишки курорт мажмуаси ва «Белдерсой ресорт» маскани халқаро даражадаги туризм марказларига айлангани қайд этилди. Эндиликда шундай лойиҳаларни Паркент, Ғазалкент, Оҳангарон ва Ангреннинг тоғли ҳудудларида ҳам амалга ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, Паркентда «Олтин бел» чўққиси ва унга туташ ҳудудда меҳмонхона,«шале» услубидаги уйлар, дам олиш ва кўнгилочар мажмуаларни ўз ичига олган тоғ-чанғи курорт зонаси, Оҳангарон туманида эса «Мовий тоғлар» дам олиш оромгоҳи негизида замонавий туризм мажмуаси ташкил этилади.

Шунингдек, Ангрен шаҳрининг Лашкарак ва Янгиобод ҳудудларида «туризм қишлоқлари», Бекобод туманида экологик ва ов туризми, Паркент туманида «Кумушкон» туризм мажмуаси ҳамда Паркентсойда оилавий дам олиш масканлари ва меҳмон уйларини ташкил этиш режалаштирилган. Жойлаштириш воситалари қувватини 35,5 минг ўринга етказиш кўзда тутилган.

Мазкур ишлар ҳисобидан вилоятда туризм экспортини 600 миллион долларга, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини 16,5 миллионга етказиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда вилоятнинг «оғир» тоифадаги ва «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги» туман, шаҳар ва маҳаллаларидаги 231 та лойиҳага 956 миллиард сўм ажратилгани қайд этилди. Аҳоли маҳаллаларида уй-жой, электр, сув, канализация ва йўллар яхшилаш ишларини жадаллаштириш вазифаси қўйилди.

Хусусан, ичимлик суви бормаган 39 та маҳалла марказлашган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади, яна 81 та маҳалладаги 166,7 километр яроқсиз сув тармоғи реконструкция қилинади. Шунингдек, 145 та маҳалладаги 121 та эскирган трансформатор янгиланиб, 443,6 километр электр тармоқлари алмаштирилади.

Йиғилишда йирик ижтимоий ва инновацион лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Юқори Чирчиқ туманида 400 гектар майдонда қиймати 5 миллиард доллар бўлган «Tashkent Medical Smart City» халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчасини барпо этиш режаси муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Нурафшон шаҳрида 35,4 миллион долларлик Келажак технологиялари марказини ташкил этиш, 100 дан ортиқ хорижий АТ компанияни жалб қилиш ва хизматлар экспортини йилига 20 миллион долларга етказиш, 670 ўринли кўп тармоқли тиббиёт кластери, ижтимоий муассасалар маркази, вилоят давлат архиви биноси каби лойиҳалар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, «яшил иқтисодиёт» ва ёшларга оид сиёсат борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгуси режалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида Президентимиз мутасаддиларга вилоят ислоҳотлар штаби билан биргаликда мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиб, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва яшаш шароитини яхшилашга қаратилган ҳар бир дастур ва лойиҳанинг аниқ натижа беришини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Тошкент вилоятини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириб, бошқа ҳудудлар учун намуна кўрсатиш масъуллар фаолиятининг энг устувор вазифаси бўлиши белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

“Барса” машҳур футболчисидан воз кечадиган бўлди

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг франциялик легионери Жюль Кунденинг клубдан кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас, аксинчи унинг трансферини қўллаб-қувватлайди.

Исроил Теҳрондаги яҳудийлар ибодатхонасига зарба берди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

Трамп Эроннинг "ғалабаси" ҳақидаги даъвосидан ғазабланди

Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social саҳифасида ёзди.

Трамп истеъфога чиқади(ми)?

Трампни рақиблари унинг Эронга қилган таҳдидларидан сўнг, президентни “руҳий жиҳатдан носоғлом” деб атаб, уни истеъфосини талаб қилишмоқда.

Эроннинг янги етакчиси қаерда?

Манбаларга кўра, бу америкалик-исроиллик операция бошланганидан буён унинг қаерда экани илк бор маълум бўлиши ҳисобланади.

Эрондан кескин огоҳлантириш: «АҚШ ўзининг агрессив итни тўхтата олмаса…»

Бу ҳақда Tasnim агентлиги манбага таяниб хабар берди.

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда тимсоҳ ва заҳарли илонлардан фойдаланмоқчи

Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпди — минтақада кескинлик янада кучаймоқда

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.

Хитой воситачилигида Афғонистон ва Покистон кескинликни юмшатишга келишди

Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мулоқот платформасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тошкентда талаба йигит 9 нафар болага тазйиқ ўтказиб келгани аниқланди

Шунингдек, болалардан 6 нафари 2 ойдан 8 ойгача умумтаълим мактабидаги дарсларга бормаган, аксинча, мажбуран уйда сақланиб, ҳатто уларга кўчага чиқишга ҳам рухсат берилмаган.

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.