Қозоғистонда шу ҳафта 42 даража совуқ бўлади
![Қозоғистонда шу ҳафта 42 даража совуқ бўлади Қозоғистонда шу ҳафта 42 даража совуқ бўлади](/photos/news/aiiIeQW9UpkWGRW.jpeg)
“Қазгидромет” РДК синоптиклари Қозоғистонда 7—9 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Каzinform.
Совуқ шимоли-ғарбий антициклоннинг кириб келиши билан республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик тўхтайди, ҳаво ҳарорати кескин пасаяди. Ёғингарчилик (ёмғир, қор) фақат Қозоғистоннинг шарқий ва жанубий ҳудудларида сақланади.
“Ҳаво ҳарорати кечаси ғарбда 10-20, шимоли-ғарб ва шимолда 28-38, республиканинг узоқ шимолида 42, марказ ва шарқда 28-33 даражагача пасаяди, жанубда эса -5- 13 даража совуқ бўлади. Республика бўйлаб туман тушади, жанубда шамол кучаяди”, — дейилади хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).