Қозоғистонда икки ёшли бола 10 дан ортиқ магнитни ютиб юборди

Қозоғистонда икки ёшли бола 10 дан ортиқ магнитни ютиб юборди

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида икки яшар бола 11 та магнитни ютиб юборди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Шифокорлар икки ёшли боланинг қорин бўшлиғидан 11 дона магнит олиб ташлади. Бола 4 февраль куни шошилинч равишда вилоят болалар шифохонасига ётқизилган. Унинг қорнида қаттиқ оғриқ қайд этилган ва қайта-қайта қайт қилган. Қорин бўшлиғи органларининг рентгенографияси болада номаълум жисм мавжудлигини кўрсатди.

“Шошилинч равишда мураккаб операция ўтказилди, ичак шикастланиши аниқланди. Боланинг ошқозон-ичак трактидан болалар ўйинчоғининг 11 дона миқдорида магнит қисмлари ажратиб олинди. Айнан улар ичакни шикастлаган ва бир-бирига ёпишиб қолган”, — деди вилоят болалар клиник шифохонаси жарроҳлик хизмати директори ўринбосари Жанат Елубоев.

Ҳозир бола реанимация бўлимида. Шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!