Қозоғистон Молиявий Мониторинг Агентлиги мамлакатда ноқонуний қимор ўйинлари операцияларини амалга оширишда гумон қилиниб, икки хорижий фуқарони қидирувга берди.
Бу ҳақда АФМ баёнотида шундай дейилган.
"Тергов PIN-UP ва PINCO брендлари остидаги онлайн казинолар чет элдан филиал компаниялар тармоғи орқали фаолият юритувчи шахслар гуруҳи томонидан ташкил этилганини аниқлади", деб маълум қилди АФМ.
Икки хорижий фуқаро - АҚШ ва Украина фуқаролари - координаторлар бўлиб хизмат қилишган, шерикларни ёллашган ва тўлов муассасалари ва иккинчи даражали банклар вакиллари билан ўзаро алоқада бўлишган. Улар, шунингдек, маблағларни қабул қилиш ва ечиб олиш орқали тўлов инфратузилмасини яратиш ва бошқаришда иштирок этишган. Агентликнинг таъкидлашича, онлайн казино мижозларидан олинган маблағлар транзит ҳисобларида тўпланган ва кейинчалик электрон пул операцияларини амалга ошириш учун лицензияга эга филиал компаниялари ёрдамида криптовалютага айлантирилган. Суд уларга нисбатан "сиртдан ҳибсга олиш" шаклида эҳтиёт чорасини қўллаган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.