Бугун Қозоғистон парламентининг Сенати (юқори палатаси) қонунчиликка ўзгартиришлар киритди. Унга кўра республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг Хавфсизлик кенгаши ва Қозоғистон халқи ассамблеясига умрбод раислик ҳуқуқи бекор қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Аввалроқ, 19 январь куни ушбу тузатишлар парламент қуйи палатаси – Мажилис томонидан маъқулланган эди. Энди уларни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев тасдиқлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи бошида Назарбоев республикани қамраб олган тартибсизликлар вақтида Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раҳбари ваколатларини унга топширган эди. Шунингдек, Назарбоевнинг яқинлари юқори лавозимларидан айрилди, собиқ президентнинг ўзи эса ватандошлар ва ОАВ назаридан ғойиб бўлди ва яқинда ўзи ҳақида хабар бериб, у тириклиги ва Қозоғистонни тарк этмагани ҳақида хабар берди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 20 январида Қозоғистоннинг биринчи президенти республика Конституциявий кенгаши аъзоси бўлиш, шунингдек, ҳукумат ва парламентда сўзлаш ҳуқуқини сақлаб қолгани маълум бўлди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.