Қозоғистон миллий жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Али Алиев «Челси» клубига ўтгани хабар қилинган қозоғистонлик 16 ёшли Достон Сатпаевни Абдуқодир Ҳусанов билан таққослади.
«Достонни Ҳусановдан кўра кучлироқ деб ҳисоблайман. Ҳусанов ҳимоячи сифатида, Достон ҳам тўғри муносабатда бўлса унинг генетикаси жуда кучли. Сатпаев – атлет, унга Европа даражасида ривожланиши ва ўсиши учун шунчаки туртки керак.
Ҳозирда «Реал» сафида туркиялик Арда Гюлер бор, бразилиялик Эндрик бор, Достон эса фақатгина Қозоғистон паспортига эга экани сабаблигина улар даражасидаги эътиборга тушмаган. Халқаро майдонда у бу вазиятдан унумли фойдаланиши мумкин», - дейди қозоғистонлик мураббий Meta-ratings.kz сайти мухбири билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Алиев яқинда Қозоғистон миллий жамоасидан истеъфога чиқарилган Станислав Черчесов ўрнига бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Маълумот учун, «Қайрат» клуби ва Қозоғистон ўсмирлар жамоасининг 16 ёшли яримҳимоячиси Достон Сатпаев «Челси» клуби томонидан 4,3 миллион еврога трансфер қилингани, футболчи 2026 йилда вояга етгач, Лондон клубига ўтиши ҳақида хабар қилинганди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Мен мураббий сифатида бир нарсага қатъий амал қилдим: адолат ва ҳалоллик. Ҳеч кимнинг исмини, клубини ёки таниш-билишлигини эмас, фақат меҳнатини, характерини, муносиблигини танладим.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 24 октябрдаги ҳукмига кўра А. Шукуровга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.