Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқади

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқади

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Алихон Смаилов маълум қилди.

“Янги сайланган Мажилисдан олдин ҳукумат ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади. Биз истеъфога чиқамиз. Янги ҳукумат тузилмагунча, биз ўз вазифамизни бажарамиз. Янги бош вазир ким бўлишини президент ва Мажилис ҳал қилади”, - деди Алихон Смаилов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда Мажилис ва маслаҳатларга навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!