Қозоғистон 2028 йилги хоккей бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топширди

Қозоғистон 2028 йилги хоккей бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топширди

Қозоғистон 2028 йилда элит дивизион бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топширди. Халқаро хоккей федерацияси сайтида икки шаҳар – Остона ва Олмаота қайд этилган, деб хабар берди Shaiba.kz.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси 2021 йилдан буён ҳар йили элит дивизионда иштирок этиб келади.

Чехияда бўлиб ўтадиган турнирда миллий терма жамоа гуруҳ босқичида АҚШ, Германия, Польша, Швеция, Словакия, Латвия ва Франция билан ўйнайди.

2025 йилда жаҳон чемпионати Швеция ва Данияда, 2026 йилда Швейцарияда, 2027 йилда Германияда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!