Қозоғистон 1 июлдан икки турдаги нафақалар учун ижтимоий тўловларни оширади

Қозоғистон 1 июлдан икки турдаги нафақалар учун ижтимоий тўловларни оширади

Қозоғистонда 1 июлдан ногиронлик ва боқувчисини йўқотиш ҳолатлари бўйича ижтимоий тўловлар 14,5 фоизга оширилади, деб хабар бермоқда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати.

“Ногиронлик бўйича ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш қарийб 92 минг олувчини, боқувчисини йўқотганлик учун – 61 минг оилани қамраб олиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

2023 йилда 2 миллиондан ортиқ қозоқ оиласи ижтимоий нафақа олади. Ушбу мақсадлар учун 1,2 триллион тенге ажратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!