Қорақалпоғистоннинг 6 та тумани "свет"сиз қолди

Қорақалпоғистоннинг 6 та тумани "свет"сиз қолди

Соат 18:44 да Қорақалпоғистон Республикасидаги 110 кВ кучланишли “L-Nukus-2” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Нукус шаҳри, Чимбой, Тахтакўпир, Бўзатов, Кегейли ва Нукус туманлари истеъмолчилари қисман (14 минг 500 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Унга қадар ўчиқ турган истеъмолчиларни бошқа манбалар орқали электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўриляпти.

Қисқа вақт ичида ушбу ҳудуд истеъмолчиларининг электр таъминоти қайта тикланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!