Қорақалпоғистондаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистондаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида 26 март куни Cobalt ва MAN юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, соат 16:15 да ҳайдовчи Ш.Т. Cobalt’ни бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб, чап тарафга бурилаётган MAN юк машинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt’да йўловчи сифатида кетаётган С.Х. оғир тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай у шифохонада вафот этган. Мазкур ЙТҲ юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!