Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан «Қорадори-2022» тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, тақиқланган экинларни, яъни, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётган шахснинг жиноий қилмиши фош этилди.
Жумладан, Урганч шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган Д.Ҳ. нинг яшаш уйи ва томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон эгаси уйининг томорқа қисмида 2 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги маълум бўлди.
Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳвандлик воситаси борлиги тасдиқланди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, “каннабис” эса ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.