Қодиров Лисичанск шаҳрига ҳужум бошланганини эълон қилди

Қодиров Лисичанск шаҳрига ҳужум бошланганини эълон қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида Россия қўшинлари Лисичанск шаҳри (Луганск вилояти)га кириб келгани ҳақида видеомурожаат эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳозир Донбассда "жуда яхши махсус тадбир" бўлиб ўтмоқда, унда Россия Мудофаа вазирлигининг, Россия гвардиясининг, ДХР ва ЛХР милициясининг энг ўқитилган, энг яхши жангчилари қатнашмоқда.

“Улар аллақачон Северодонецкка кириб бўлишган, Лисичанскга киришган”, — деди Қодиров.

Чеченистон раҳбарининг қўшимча қилишича, Украина қўшинлари йўқотишларга дучор бўлмоқда.

“Улар ваҳимага тушишди. Шундай бўлиши керак” - деди Қодиров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!