Оҳангарон шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомт қилувчи 1993 йилда туғилган шахс хорижда яшовчи фуқаро билан келишган ҳолда қизларни фоҳишалик қилиш учун Индонезияга юборишни режа қилади.
Буни амалга ошириши учун чет элда яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар қизни ёллайди.
Қизлар учун авиачипталар ҳамда тегишли виза ҳужжатлари расмийлаштирилиб, электрон шаклда юборилади. Уларга хориждаги фаолиятлари бўйича тушунчалар берилиб, аэропортда фойдаланишлари учун қалбаки ПЦР тест маълумотлари тайёрланади.
Тошкент халқаро аэропортида ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳуқуқбузарларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Ҳолат юзасидан икки нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. Натижада, улар Жиноят Кодексининг 25,135- ва 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.