Қизларимиз бокс бўйича U 22 Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!

Қизларимиз бокс бўйича U 22 Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Бугун мусобақа доирасида қизлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтди.

Финал баҳсида 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Уларнинг беш нафари ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Уч боксчимиз финалда имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан юртимизга қайтади. Яна икки нафар боксчимиз бронза медалини қўлга киритганди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Кумуш:
-57 кг: Ситора Турдибекова
-70 кг: Азиза Зокирова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Бронза:
-63 кг: Зиёда Ярашева
-81 кг: Саҳобат Ҳусанова

Маълумот учун, қизлар терма жамоамиз мусобақага 11 нафар боксчи билан йўл олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!