Қизиқарли ва «сеҳрли» кучга эга қарор: Тўйларни тартибга солиб бўладими?

A A A
Қизиқарли ва «сеҳрли» кучга эга қарор: Тўйларни тартибга солиб бўладими?

Парламент палаталари Кенгашларининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори Сенатда тасдиқланди. Куни кеча ушбу қарор ижросига қаратилган низом интернетда тарқалди.

Ижтимоий муносабатларнинг таркибий қисмлари бўлган ҳуқуқий ва ахлоқий муносабатларнинг ўзига хос табиати бор. Мисол учун ахлоқни ҳар ким ҳар хил тушунади. Ким учундир одоб-ахлоқ муҳим бўлса, айримлар учун акси бўлиши мумкин.

Тўйда ликиллаб ўйинга тушган келин-куёвни хатти-ҳаракати ким учундир ахлоқ нормаларига мос эмас, ким учундир эса бунинг акси. Шу ва шунга ўхшаш муносабатларни фақат ва фақат тушунтириш, ташвиқот-тарғибот йўли билан бартараф этиш мумкин. Тўйда пулдан «пулчамбар» ясаб кимнингдир бўйнига илиб қўйиш бу ҳуқуқбузарлик — миллий валютага нисбатан ҳурматсизликдир.

Удумга кирган тўйни сценарийсидан тортиб, бошқа икир-чикирларигача ҳуқуқий нормалар орқали курашишга тўғри келадиган ҳолатлар ҳам бор. Масалан: фотограф, санъаткор ёки бошқа хизмат кўрсатувчи, шунингдек, иш бажарувчи давлат томонидан ўрнатилган солиқларни тўламаганлик учун, тўйхона ва ресторан эгаси эса, даромадларини яширганлик учун, тўй қилувчи даромадларини легаллаштирганлик, декларация қилмаганлик учун, ҳайдовчи лицензия олмаганлик учун ва ҳок.

Буларнинг барчаси аслида амалдаги қонунларимизда тартибга солинган. Бироқ, шу қонунларни ижросини таъминлашни уддалай олмаяпмиз. Қани ҳар бир тизим ўзига юклатилган юқоридаги ҳолатларга қарши курашишни зиммасига олганда, масъулиятни ҳис этганда, сенат ижрони таъминлашдек қатор ижро ҳокимиятининг ваколатига оид масалаларни ўзига олмас ва бундай қарор ва низом ишлаб чиқмас эди.

Агар дунё тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, давлат хизматчилари учун даромадларнинг кучли декларация тизимини ва ижро механизимини жорий этмасдан, рўйхатсиз бизнесни имкон қадар бартараф этмасдан, қора бозорни чеклаш чораларини кўрмасдан туриб, бундай тартиб қоидаларни жорий қилиш, бино фундаментини қурмасдан аввал деворини кўтариб, томини ёпишга киришиш кабидир.

Сир эмас, жамиятдаги муносабатлар ахлоқ нормаси ёки ҳуқуқ нормаси билан тартибга солинади. Хўш, тўй ва маросимлардаги дабдабабозлик каби маънавий масалалар қайси бир норма билан тартибга солинади? Албатта, жамиятда ўрнатилган ахлоқ нормалари асосида. Борди-ю ҳуқуқ, мажбурлов нормалари асосида тартибга солинса, аҳолининг айрим ҳақ-ҳуқуқларига зид бўлиб, кутилган натижани ҳам бериши амримаҳол.

Асосий қонунимизнинг 54-моддасида мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади деб белгиланган. Агар маълум бир маблағ ва пули бор кишини биз ўша маблағ ёки пулнинг эгаси, мулкдори деб ҳисобласак, унда маблағни тўйга сарфламоқчи кишига қандайдир бир тарзда чеклов қўйиш ҳуқуқига ҳеч ким эга эмас. Ҳатто Сенат ҳам. Қачонки, Конституциямизнинг юқоридаги каби нормалари амалда бўлса.

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, Сенат қарори юртимизнинг марказий шаҳарлари ёки аҳолининг маълум бир тоифалари учун чиқарилган, десак муболаға бўлмайди. Масалан, кўпгина ҳудудларда бўладиган тўйларга амалда ҳам 200 нафар, ошларга 250 нафар киши иштирок этмайди. Мисол учун, республикамизнинг меҳнат муҳожирлари фаол бўлган 54 та тумандаги қатор қишлоқлар ёки маҳалларда ошга 100 киши келса, тўй эгаси хурсанд бўлади. Агар дўппини бошдан олиб чуқур ўйлаб кўрилса, айни пайтда аҳолининг жуда катта қисми тўй ва маракаларни дабдабабозлик, исрофгарчилик ва шуҳратпарастлик билан ўтказмаслиги маълум бўлади.

Қарорни ўқиб, яна қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

  • тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди. Битта гуруҳда бир неча хонандалар бирлашиши мумкинми? Қарорнинг бу нормаси ҳам тушунарсиз;
  • қарорнинг дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни («етти», «пайшанбалик», «йигирма», «қирқ», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги банд, албатта, ушбу маросимлар хурофий бўлиб, дин арконларига ҳам мос келмаслиги мумкин. Шу боис, мазкур маросимлар мусулмонлар идораси фатвоси ёки Дин қўмитаси фаол ташаббуслари асосида ёхуд бошқа диний ташкилотлар томонидан тарғибот-ташвиқот воситасида бартараф этилса мақсадга мумвофиқ бўлар эди. («Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун);
  • шунингдек, қарор ва низом матнига бир кўз югуртирилса, бу ҳужжат ўзбек миллати учунгина чиқарилган деган мулоҳазага келасиз. Ваҳоланки юртимизда 132 та миллат ва элат вакиллари яшашади.


Аҳоли онгини ўзгартишга даъвогар — «сеҳрли» қарор:

  • тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этилади деб белгиланган. Зеро, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка («келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш», «пул сочиш» ва ҳоказоларни) йўл қўймаслик, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш – буларнинг бари инсон онги, дунё қарашидаги омиллар билан бевосита боғлиқ;
  • бу ортиқча харажат ва тадбирлар албатта қарор билан эмас, балки даромадларнинг кучли декларация тизими, солиқ соҳасини жиддий такомиллашуви, унинг самарали ижро механизми ҳамда вақт машинасининг ҳаракати жараёнида аҳоли онги ва дунёқарашида содир бўладиган ўзгаришлар билан аста-секин ўз-ўзидан бартараф бўлиб, моҳияти ҳам шакл-шамойили ҳам ўзгариб бораверади. Бошқача бўлиши мумкин эмас, бу — аксиома.


Қарор ва низом кучга кириши билан кутиладиган натижа:

  • ушбу ҳужжатлар кучга кириши билан олти ой, бир йил, келинг майли икки йилча бутун ОАВ, ижтимоий тармоқларда намунавий тўй ва маракалар ўтаётганлиги, аҳоли бундан жуда мамнунлиги ҳақидаги кўплаб чиқишлар бўлади;
  • қарорнинг дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни ўтказишни тақиқлашга оид банд ўзининг ижобий натижасини кўрсатади;
  • тўйларда транспортни тартибга солиш ҳақидаги, тўй ва маросим ва тадбирларни ўтказиш вақти юзасидан ҳам норманинг ижроси катта эҳтимол билан таъминланади;
  • тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан, санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) ўртасида шартнома тузиш ва бюджетга пул тушришни ҳам 50 фоизгача бўлган эҳтимол билан 2-3 йил давомида ижроси таъминланиши мумкин;
  • энг асосийси, бу ҳужжатлар бу борада ўзлари хоҳламай, гап-сўзлардан қочиб, ортиқча харажат қилаёттган оилаларга ижобий стимул бўлади.


Қарор ва низом кучга кириши билан келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар:

  • бундай ҳужжатлар тараққий этган давлатлар тажрибасида учрамаслиги, демократик тамойиллар ва асосий қонунимизнинг принципларига тўла мос эмаслиги, одатда бундай ҳужжатлар арзон популизм меваси эканлиги ижтимоий фаол қатламда шубҳа уйғотади;
  • мазкур ҳужжатларни қабул қилишга асос деб келтирилаётган ижтимоий масалаларни бартараф этишнинг бошқа усули ва муқобил варианти бўла туриб, шундай ҳужжат қабул қилингани ҳамда унинг ижросини таъминлашни имкони йўқлигининг объектив ва субъектив сабаблари юзага келиши билан аҳолини парламент, у қабул қилаёган ҳужжатига нисбатан ишончи пасаяди;
  • вақт ўтиши билан ҳужжатларда кўтарилган асосий муаммоларни бартараф этиш инсон онги тафаккури, дунёқараши ва жамиятнинг бозор иқтисодиёти шароитига тўла мослашмагунча ҳал бўлмаслиги билан баҳоланиши ойдинлашиб қолади;
  • шусиз ҳам ривожланаётган хизмат кўрсатиш соҳаси ривожига салбий таъсир этади;
  • тўйхона ва тадбирлар ўтказувчи бошқа объектлар учун ижара ва бошқаларнинг нархи иштирокчилар сонига мувофиқ бўлмаган тарзда ортишига сабаб бўлади;
  • санъаткорларга сарфланадиган маблағда кўзланган мақсадга эришилмайди, нархда тушиш кўзатилмайди, билакс ортади;
  • ўзига жуда тўқ айрим оилаларнинг тўй хашамини чет давлатларда ўтказиш ҳолатлари шаклланади. Бу эса, валютани четга чиқиши ёки ўзгаларнинг хизмат кўрсатиш соҳаси ривожига маълум маънода кўмаклашиш демакдир;
  • МФЙ, Ички ишлар органлари, транспортга масъул ва солиқ органларидан белгиланаётган мутасаддилар ва тадбир ўтказаётган шахслар ўртасида коррупция ҳолатлари келиб чиқади. Бу борада қўшни давлатда биргина қишлоқ ҳудуди мисолида бир йилги олди-бердилар майда-чуйда тўй маҳсулотларидан ташқари 6-10 минг долларни ташкил этади. Демак, жараёнда коррупция ҳолатлари шаклланишини эҳтимоли катта.


Тарихдан маълумки, бу каби қарорлар ҳам бир неча бор қабул қилинган, лекин натижа бермаган.

Исрофгарчилик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, ортиқча сарф-харажатлар, кўрпага қараб оёқ ўзатмаслик ва ҳок. кабилар жамиятимиздаги иллатлар саналади. Лекин, пул-маблағ топиш қай даражада тадбиркорлик, ишбилармонлик,тадбирли кишларга хос ҳолатлар ҳисобланса, уни ўз ўрнида ақл билан сарфлаш ҳам тадбиркорлик, ишбилармонлик, тадбирлийлик белгисидир. Афсуски, Оллоҳ барчани бирдек қобилият ва бир хил ўй-фикр юритадиган этиб яратмаган...

Хулоса шуки, жамиятда шаклланган ахлоқ қоидалари ахлоқ нормалари билан тартибга солинса, мақсадга мувофиқ бўларди. Яна ким билади дейсиз...

PS: Юқоридагилар қарорни ўқигандан кейинги шахсий мулоҳазаларим холос.
Тўйлар муборак!

Нуриддин Муродов, ҳуқуқшунос

Манба: Xabar.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Ўзбекистонда сел ва сув тошқинлари хавфи эълон қилинди

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Ҳеч қандай можаро йўқ... - Каннаваро

Бош мураббийнинг сўзларига кўра, бу одатий текширувлар бўлган.

Путин мигрантлар бўйича яна бир қонунни имзолади

Хабарларга кўра, мигрантларнинг тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортгани учун жарималар оширилди

Профилактика инспекторлари пора билан қўлга тушди

Инспектор мансабдор танишлари орқали собиқ ички ишлар ходимининг тизимга қайта ишга тикланишида ёрдам бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Украина “Фламинго” ракеталари билан Чебоксарга зарба берди

Украина 10 июнга ўтар кечаси дрон ва ракеталар орқали Россиядаги нишонлар бўйлаб зарбалар йўллади.

Александр Вучич президентлик лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди

Вучич, шунингдек, бош вазир лавозимига номзодини кўрсатиш ҳақида ўйлаётганини, амалдаги ҳокимиятдан президентлик лавозимига муносиб ворис излаётганини тан олди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.

Филиппин жанубидаги кучли зилзила оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.

Режимни мустаҳкамлаш ва Россияни жиловлаш: нима учун Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюрди?

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пхеньянга келган Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги «енгилмас дўстлик»ни яна бир бор таъкидлади.