Қирғизистоннинг собиқ президентлари қамалиши мумкин

Қирғизистоннинг собиқ президентлари қамалиши мумкин

Қирғизистонда Қумтор олтин кони бўйича очилган жиноят иши доирасида мамлакатнинг собиқ президентлари жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Жалолобод вилоятида журналистлар билан учрашувда айтиб ўтди.

«Биз жиноятларга алоқадор барчани жавобгарликка тортишимиз керак. Биз ўз вазифамизни бажаряпмиз. Бу ўринда бош вазирлар, спикерлар, депутатлар, катта амалдорлар бор. Эҳтимол, ҳатто айрим собиқ президентларни ҳам жавобгарликка тортармиз, чунки уларнинг бунга тўғридан-тўғри алоқаси бор”, – деди Ташиев.

Шунингдек, у охирги йигирма беш йил давомида амалдорлар Қумтор масаласида “қўғирчоқ” бўлиб келганини, бундан кейин бунга йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

Қирғизистонда мустақиллик йилларида беш марта президент алмашди. Қумтор конида эса қазиш ишлари 1996 йилда бошланган. Шундай қилиб, Садир Жапаровдан олдинги президентларнинг бари гумондорга айланиши мумкин. Ҳозирда собиқ президентлардан фақат икки нафари – Сооронбай Жээнбеков ва Роза Отунбаеванинг дахлсизлиги бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!