Қирғизистон нафақат мадҳия сўзларини, балки мусиқасини ҳам ўзгартирмоқчи. Шу муносабат билан республика танлови эълон қилинади.
Бу ҳақда мадҳияни ўзгартириш бўйича комиссиянинг биринчи йиғилишида маданият вазири ўринбосари Тимурлан Ажималиев маълум қилди.
"Мақсад - халқнинг тарихий мероси, маданияти ва бирлигини акс эттирувчи асар яратиш. Унга бастакорлар, шоирлар, созандалар, ижодий жамоалар таклиф этилган", - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, парламент спикери Нурланбек Шакиев мадҳияни ўзгартиришни таклиф қилган эди. Буни амалдаги мадҳия республика мустақилликка эндигина эришган пайтда ёзилгани билан изоҳлади. Шакиев янги мадҳия 2025 йилнинг апрелигача қабул қилиниши кераклигини айтди. Идоралараро комиссия тузилди, у мадҳиянинг учта вариантини тайёрлаб, Жогорку Кенешга тақдим этиши керак.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.