Қирғизистондаги тўйхонада 108 киши овқатдан заҳарланди

Қирғизистондаги тўйхонада 108 киши овқатдан заҳарланди

Қирғизистон Республикаси Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти 2 август ҳолатига кўра банкет залида заҳарланганлар сони 108 кишига етганини маълум қилди, деб хабар берди «Кабар» агентлиги.

Воқеа Боткен вилояти Қадамжай туманидаги «Алмаз» банкет залида содир бўлган. Маълумотларга кўра, 23 киши овқатдан заҳарланиш билан касалхонага ётқизилган, улардан икки нафари болалар. Ўз навбатида, 85 нафар фуқаро, жумладан, 1 нафар бола амбулатор даволанмоқда.

«Заҳарланганларнинг аҳволи қониқарли, аввал жонлантириш бўлимида ётган 2 нафар боланинг аҳволи яхшиланиб, юқумли касалликлар бўлимига ўтказилди», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!