Қирғизистон Иссиқкўлдаги “Олтин қум”, "Дилором", "Раҳат" ва "Бустон" панционатларини Ўзбекистонга берди. Чўлпон-Отада бўлиб ўтган икки давлат ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида шундай келишувга эришилди. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" хабар қилмоқда.
Давлат мулкини бошқариш агентлигининг айтишича, ҳозирда 4 та объект ҳам рентабелсиз, айрим хоналари эса яроқсиз ҳолатда. Ўзбекистонлик сармоядорлар ҳар бир панционатга 15-20 миллион доллар сармоя киритишга ваъда бермоқда.
"Панционатлар ерлари ижара асосида берилади, бунинг эвазига ўзбек компаниялари объектларни реконструкция қилади. Бундай механизм умумеътироф этилган халқаро амалиёт ҳисобланади. Ишчиларнинг камида 80 фоизи қирғизлар бўлади. ”, деди агентлик.
Ҳокимият панционатларнинг реконструкция қилиниши вилоят иқтисодиётига кўп томонлама самара беради, деб кутмоқда: йилига 130 миллион сўмдан ортиқ солиқ, 800 иш ўрни, маҳаллий аҳоли учун тадбиркорлик имкониятлари.
Қайд этилишича, илгари ушбу панционатлар Ўзбекистон компаниялари томонидан бошқарилган бўлса, 2016 йилда Қирғизистон уларни ўз балансида рўйхатдан ўтказган.
Шунингдек, Қирғизистон президенти Иссиқкўлдаги 15 та давлат панционатини маҳаллий ва хорижий инвесторларга 49 йилга ижарага бериш ниятида эканлигини маълум қилди.
"Марҳамат, олинг. Меҳмонхоналар қуринг ва ишланг. Сармоянгиз тезда ўзини оқлайди, деган гапдан йироқман, лекин ишончим комилки, 49 йилдан кейин ўзингизга 3-4 баробар кўп қайтиб келади. Нега шундай деб сўраган фуқароларга тушунтираман: Давлат пулига меҳмонхона қуриш мумкин эмас. Мамлакатдa пул бор лекин уни узоқ муддатли бизнесга сармоя қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Ҳаммасини ҳисоблаб чиқдик шунинг учун қурмаймиз. Инвесторларга қўйиладиган талаб: қурилишни дарҳол бошлаш керак, сублизинг тақиқланган. Агар пул бўлса, 2 йилдан кейин ҳашаматли меҳмонхона қуришингиз мумкин ", - деди Жапаров.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Мединскийнинг сўзларига кўра, Истанбулдаги сўнгги музокаралар арафасида Россия стратегик авиациясига қилинган ҳужум музокараларга салбий таъсир кўрсатмаган.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.