– Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида алимент тўлашдан яшириниб юрган қарздор отанинг видеоконференцалоқа шаклида иштироки таъминланди, – дейди МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси инспектори Мансур Назаров. – Қўзғатилган маъмурий иш тарафлар иштирокида Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди биносида кўриб чиқилди. Бир фарзанди таъминоти учун 37,5 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаган А. Исаевга суд қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Айни пайтда МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг қуйи бўлимларида вояга етмаган болалар таъминоти билан боғлиқ қарийб 24 мингта ижро иши юритилмоқда.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.