Қайнопасининг мол-мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритганларга ҳукм ўқилди

A A A
Қайнопасининг мол-мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритганларга ҳукм ўқилди

Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёти, соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, унга эгалик қилиш ҳар қайси замон ва маконда энг ёмон иллат сифатида қораланган. Бировнинг мулкига кўз олайтириш, унга яширинча эга чиқишга уриниш - разилликдан бошқа нарса эмас. Меҳнат билан эришиб, тановул қилган бир бурда ноннинг мазаси, ўғрилик қилиб еган дунёдаги энг тансиқ таомлардан яхшироқдир. Қуйида сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеамиз қаҳрамони босқинчилик қилиш нияти бўлмаганлигини, кетиб қолган хотини ва фарзандини олиб кетиш мақсадида қайнопасининг уйига келганлигини рўкач қилди. Аммо ёлғоннинг умри қисқа, унинг ўзини оқлаш учун ўйлаб топган бу важи, ўз тасдиғини топмади...

Пул ва тақинчоқларни қўлга киритишади

Эсонов Рамазон (исм-шарифлар ўзгаритирилган) жиноий шериги Акромов Сардор билан тил бириктириб, ўзининг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи қайнопаси Ҳасанова Собиранинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, босқинчилик йўли билан унинг мол-мулкини қўлга киритишни режалаштиради. Улар жиноятни амалга ошириш мақсадида юзларига қора рангли тиббий ниқоб тақиб, бармоқ изларини қолдирмаслик мақсадида қўлқоп кийишади. Жабрланувчининг қаршилигини енгиш учун темир бўлаги, синтетик арқон ва скотч лентаси ўрами билан қуролланишади. Ўша куни опасининг уйига келган Мансурова Паризода уйга кираётган вақтда унинг ортидан ҳужум қилган ҳолда уйга бостириб киришади. Унинг қўлларини синтетик арқон ва скотч билан боғлашади. Кейин ётоқхонада турган жавон эшигини бузиб, у ердан Ҳасанова Собирага тегишли бўлган 85.001.227 сўмга тенг миқдордаги пул маблағлари, валюта қимматликлари, мол-мулки ва шахсий ҳужжатларини олиб, воқеа жойидан яширинишади.

“Ҳаммасини қайтармоқчи эдим...”

Судланувчи Эсонов Рамазон суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, қуйидагиларни маълум қилди:

- Акрамов Сардор оилавий танишим бўлиб, уни тўрт-беш йилдан бери танийман. Ҳасанова Собира қайнопам, Мансурова Паризода қайнсинглим бўлади. Қайнопам Ҳасанова Собира Туркиядан қайтганидан кейин турмуш ўртоғим Эсонова Манзура ҳеч бир сабабсиз, жанжалсиз вояга етмаган ўғлимни олганча уйдан кетиб қолди.Мен уни қидиришни бошладим. Кейинчалик қайнопам ўғлим билан хотинимни Туркияга олиб кетмоқчи бўлаётганини эшитдим. 2020 йилнинг 5 январь куни Қашқадарёдан чорва молларини ортиб, Тошкентга келдим. Уларни сотиб, яна турмуш ўртоғимни қидира бошладим.Аммо уни тополмадим, хотинимнинг аммаси менга қайнопамнинг уй манзилини берди. Тошкентда юрганимда танишим Акромов Сардорни учратиб қолдим. Суҳбат давомида унинг ҳам хотини Туркияга кетиб қолганини билдим. Мен ҳам унга вазиятимни тушунтирдим. Биз биргаликда қайнопамнинг уйига бордик. Қайнсинглим Мансурова Паризода эшикни очаётганда унинг олдига бордик, аммо у бизни кўриб, бақир-чаир қилди. Ўртада жанжал кўтарилди. Шундан кейин уни ичкарига олиб кириб, жаҳл устида қўлларини боғладим. Акрамов Сардор ҳам ортимдан кирди. У ерда хотиним билан ўғлим йўқлигини кўриб, уйдан чиқиб кетдик. Бироз вақт ўтгач, Сардор менга қўнғироқ қилиб, олдига чақирди. Борсам, у қайнопамнинг тилла тақинчоқлари ва пулларини олганлигини айтди. Мен ундан ҳаммасини - пуллар ва қимматбаҳо буюмларни олиб, хотинимга қайтармоқчи бўлдим, аммо хотиним қўнғироқларимга жавоб бермади. Ҳозирда қилмишимдан жуда пушаймонман, жазо тайинлашда енгиллик беришингизни сўрайман.

Ҳукм ўқилди

Судланувчилар Эсонов Рамазон ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилди ва 7 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Акромов Сардорга эса ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “б,в” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб,10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Фаррух Тўрахўжаев, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси,
Лола Шоимова журналист


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.