Агар Вашингтон манфаатдор бўлса, Қатар АҚШ ва Венесуэла ўртасидаги инқирозни ҳал қилишда воситачи бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Тани Нью-Йоркдаги Халқаро алоқалар кенгашида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Доҳа ҳозирча бу йўналишда аниқ қадамлар қўйгани йўқ.
"Венесуэладаги саъй-ҳаракатларимизга келсак, биз буни АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден президентлиги даврида, икки ҳукумат ўзаро ҳамкорлик қила бошлаганида бошладик. Бу ўзаро алоқа ватанига қайтган бир неча америкалик фуқароларнинг озод қилинишига олиб келди. Энди АҚШ президенти Дональд Трамп келиши билан биз улар билан алоқани тикладик. Агар АҚШ ҳали ҳам манфаатдор бўлса, биз бу жараённи ташкил этишга ёки жиддий ёрдам беришга тайёрмиз", деди у.
The New York Times (NYT) аввалроқ Қатар Вашингтон ва Каракас ўртасидаги инқирозни ҳал қилишда воситачилик қилмоқчи эканлигини хабар қилган эди. Газетанинг манбаларига кўра, Венесуела расмийлари Қатарнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, аммо АҚШ маъмуриятини дипломатиядан кўра кўпроқ ҳарбий воситалар қизиқтиради.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.