Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Телефон орқали мулоқот чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама кўп қиррали ҳамкорлик стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида жадал ривожланиб бораётганини таъкидладилар.

Суҳбатдошлар Россия Президентининг ўтган йилнинг ноябрь ойида Астана шаҳрига расмий ташрифи ва Қозоғистон раҳбарининг яқинда Қозонга амалга оширган амалий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини муҳокама қилдилар. Энергетика, транзит ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни самарали илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбарлари халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!