Қашқадарёда ЙТҲлар оқибатида 181 киши вафот этган, уларнинг орасида ёш болалар ҳам бор

Қашқадарёда ЙТҲлар оқибатида 181 киши вафот этган, уларнинг орасида ёш болалар ҳам бор

Бу ҳақда Қарши шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати инспектори Аҳрор Усмоновга таяниб "Daryo" хабар берди.

«Мазкур йўл-транспорт воқеалари сабаб вафот этган 181 нафар кишининг 31 нафари ёш бола бўлган. Шунингдек, ЙТҲларда 45 нафар бола ҳам тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган», — дейди Daryo мухбири билан суҳбатлашган масъуллар.

Қайд этилишича, вилоят ҳудудида содир бўлган ЙТҲларнинг 145 таси пиёдани уриб юбориш, 114 таси машиналар тўқнашуви, 31 таси велосипед ҳайдовчисини уриб юбориш, 26 таси тўсиққа урилиш, 44 таси ағдарилиш, 5 таси тўхтаб турган транспорт воситасига урилиш, 1 таси ҳайвонни, 2 тасида от аравани уриб юбориш билан боғлиқ бўлган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲлар Қарши шаҳри ҳамда Чироқчи ва Қарши туманларида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!