Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни Қарши шаҳрида жойлашган 32-сонли ўрта таълим мактабининг алгебра фани ўқитувчиси М.М. (аёл) ва 10 “Б” синф ўқувчиси Э.Ў. (2008 йилда туғилган қиз) ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, оғзаки тортишиб қолишган.
Қарши шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, М.М. ва Э.Ў. ларнинг хатти-ҳаракатларига чора кўриш учун мазкур иш материаллари МЖтКнинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан судга юборилган.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Кубада электр энергиясидаги узилишлар ва ёнилғи етишмовчилиги сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланди, деб хабар беради Readovka Telegram-канали.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.