Қашқадарёда тўйда бир эркак танишлари томонидан пичоқланди

Қашқадарёда тўйда бир эркак танишлари томонидан пичоқланди

2 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги тўйхона олдида катта жанжал юз берган. Тантана билан бошланган кун минг афсуски пичоқбозлик билан якун топган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ўша куни соат 21:30 ларда Шаҳрисабз шаҳри, “Қушхона” МФЙда жойлашган “Биллур” тўйхонаси олдида С.Ж. ҳамшаҳри Н.Қ. ва яна бир фуқаро билан жанжаллашиб қолган. Бу вақт давомида Н.Қ. фуқаро С.Ж.нинг ўнг билак соҳаси ва ўнг оёқ болдир соҳасига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Натижада С.Ж. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушгани айтилади.

ИИБ хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!