Қашқадарёда пластик картадаги пулларни ўғирлаб кетишди

Қашқадарёда пластик картадаги пулларни ўғирлаб кетишди

2 май куни Косон тумани ИИБга, Косон тумани “Равот” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Д. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида номаълум шахслар 2020 йилнинг март ва апрель ойида вояга етмаган 2 ёшли фарзандининг нафақа пули туширилган ўзининг номидаги АТ “Халқ банки” томонидан берилган пластик карточкасининг хисоб рақамида бўлган жами 1.448.300 сўм пулларини яширин равишда компьютер тизимига унинг рухсатисиз кириб ўғирлик йўли билан талон-торож қилганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Косон тумани “Регзор” маҳалласида яшовчи Б.Б. томонидан “Click” хизмати орқали компьютер тизимига рухсатсиз кириб содир этганлиги аниқланган. 

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Б.Б.га нисбатан  Жиноят кодексининг 169-м. 3-қ “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!