Қашқадарёда маст фуқаро ЙПХ ходимига нисбатан куч ишлатди

Қашқадарёда маст фуқаро ЙПХ ходимига нисбатан куч ишлатди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида маст фуқаро ЙПХ ходимини онасидан хақорат қилиб, унга нисбатан куч ишлатган. Бу ҳақда «Nasafnews» Telegram канали хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 21 сентябрь куни соат 15:40 ларда Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 4Р Яккабоғ—Чироқчи—Кўкдала—Шўрбозор автомобиль йўлининг 66-километрида фуқаро ва ЙПХ инспектори ўртасида тортишув келиб чиққан.

Чироқчи тумани ИИБ ЙПХ инспектори сержант А.Раҳматов томонидан текшириш учун тўхтатилган Nexia автомобили йўловчиси 1991 йилда туғилган фуқаро Ш.М. маст ҳолда ходимнинг қонуний ҳаракатларига халал бериб, уни ҳақорат қилган ва унга нисбатан куч ишлатган.

Ходим жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш учун рация орқали ёрдамчи наряд чақиртирганида Ш.М. воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузар процессуал тартибда қамоққа олинган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!